104 йиллик футбол клуби инқирозга учради. Клуб 6 карра Франция чемпиони ҳисобланади

11:38 26 Июль 2024 Спорт
751 0

Франциянинг «Бордо» футбол клуби жиддий молиявий қийинчиликлар туфайли ўзининг профессионал мақомидан воз кечишини эълон қилди. Қарор клуб яқинда Франциянинг иккинчи даражасидан ярим-профессионал учинчи даражага тушиб кетганидан кейин қабул қилинди. Бу ҳақда «Sports Illustrated» нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, 1920 йилда ташкил топган «Бордо» 1937 йилдан бери биринчи марта профессионал мақомга эга бўлмайди. Клуб 2021 йилда унинг америкалик эгалари — «King Street» молиявий ёрдам беришни тўхтатгач, банкротлик ёқасига келиб қолган эди. «Бордо»нинг Лига 1 (Франция олий футбол лигаси)га қайта олмагани уни янада қийин аҳволга солиб қўйди.

Профессионал мақомидан воз кечиши натижасида клуб барча футболчилар ва ходимлар билан амалдаги шартномаларни бекор қилишга мажбур бўлади. Ўйинчилар эркин агентга айланишади, бу уларга исталган бошқа клуб билан шартнома имзолаш имконини беради.

«Бордо» 6 марта — 1949, 1983, 1984, 1986, 1998 ва 2009 йилларда Лига 1 чемпионлигини қўлга киритган. Келгуси ҳафта «Бордо» клуби устидан судда айрим масалалар кўриб чиқилади. Бу янада қийин муаммоларни бошлаб келиши мумкин.

Аввалроқ, Францияда ўтказилаётган Олимпиада футболининг биринчи тури қандай ўтганлиги ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?