Мағлуб бўлган Ўзбекистон, АҚШ, Аргентина… Олимпиада футболининг биринчи тури қандай ўтди? Биринчи турдан кейинги вазият (Фото+жадвал)
Франция пойтахтида ўтказилаётган ХХХIII ёзги Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақасини 1-тур учрашувлари якунига етди.
«А» гуруҳидан жой олган Франция очилиш ўйинида АҚШни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу тўртликдаги иккинчи баҳсда Янги Зеландия вакиллари гивениялик ёшларни енгди — 2:1.

«B» гуруҳидаги Марокаш ва Аргентина баҳси турнирнинг энг мунозарали ўйини сифатида эсда қоладиган бўлди. Учрашувнинг асосий вақтида марокашликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бош ҳакам эса ўйинга 16 дақиқа қўшиб берди. Натижада учрашувнинг қўшиб берилган дақиқаларида лотин америкаликлар ҳисобни тенглаштирди. Айни шу ҳолат марокашлик мухлисларни жазавага келтирди ва улар майдонга чиқиб кетишди. Ўйин тўхтатилди. Жамоалар эса бир соатдан кейин майдонга қайтишди ва қолган дақиқаларни ўйнаб қўйишди. Бу орада VAR тизими ёрдамида гол бекор қилинди ва ғалаба африкаликлар томонида қолди — 2:1.
Ушбу гуруҳдаги Ироқ Украина баҳсида 2:1 ҳисобида қитъадошларимиз ғалаба қозонди.

Биз учун аҳамиятли бўлган «C» гуруҳида Ўзбекистон Испанияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувда 2:1 ҳисобида европаликлар ғалаба қозонди. Тўртликдаги иккинчи ўйинда Миср ва Доминикан 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

«D» гуруҳида эса Япония Парагвайни 5:0 ҳисобида тор-мор келтирди. Исроил ва Мали ўртасидаги ўйинда эса ғолиб аниқланмади — 1:1.

Биринчи турдан сўнг япониялик Сюнсуке Мито ва Шота Фудзио тўпурар бўлиб олди. Ҳозирда бу икки футболчи ҳисобида иккитадан гол бор.
Аввалроқ, 2023 йилда қишки Олимпиада қайси шаҳарда ўтказилиши аниқ бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг