«Келажакдан гапирамиз»: 2034 йилги қишки Олимпиада ўйинлари мезбонлиги кутилмаган шаҳарга берилди
Халқаро Олимпиада қўмитаси 2034 йилдаги қишки Олимпиада ва Паралимпия ўйинларини АҚШнинг Юта штатида жойлашган Солт-Лейк-Сити (Salt-Lake-City) шаҳрида ўтказилишини маълум қилди.
ХОҚ Париждаги 142-сессиясида шундай қарор қабул қилган. Қайд этиш керакки, ушбу шаҳар аввал ҳам, 2002 йилда, ушбу нуфузли турнирни қабул қилган эди. Мезбонликни қўлга киритиш учун «Юта 2034» делегациясига Юта губернатори Спенсер Кокс, Солт-Лейк-Сити мери Эрин Менденхолл, АҚШ Олимпия ва Паралимпия қўмитаси президенти Жеан Сайкс бошчилик қилишди.
Маъмурлар дунё спортчиларини Юта штатида кутиб олишга тайёр эканликларини билдирдилар. Губернатор Кокс бу турнирнинг қабул қилиниши шаҳар аҳолиси томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинганини ва 80 фоиздан ортиқ овоз билан қўллаб-қувватланганини таъкидлади.
ХОҚ президенти Томас Бах Солт-Лейк-Сити ва Ютани Олимпия ўйинлари ўтказишдаги тажрибаси ҳамда ҳаракатини юқори баҳолаган. У 2002 йилги Қишки Олимпиада ўйинларининг муваффақиятли ўтганини эсга олиб, уларнинг ўйинларни ташкил этиш қобилиятига ишонч билдирган.
2034 йилги Қишки ўйинлар барқарорликни таъминлаш ва атроф-муҳитга таъсирни минималлаштириш учун мавжуд ёки вақтинчалик ареналарда ўтказилади. АҚШнинг Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ҳам Ютадаги шароитлар қоидаларига тўлиқ мос келишини тасдиқлади.
Аввалроқ, 2025 йилда «Esports» бўйича Олимпия ўйинларига Саудия мезбонлик қилиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг