“101 рейс” фильми “Листопад” фестивалида

Фото: Кинематография агентлиги
Беларуснинг Минск шаҳрида бўлиб ўтаётган “Листопад” халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилган “Ўзбек киноси куни”да “101 рейс” бадиий фильми намойиш этилди.
Фильм кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Кинокартина намойишидан сўнг, Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов иштирокида “Беларусфильм” ва дипломатик корпус аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Фильмга қизиқиш билдирган МДҲ мамлакатлари ва Грузия давлатлари вакиллари билан фильмни сотиб олиш ва прокат масалалари бўйича таклифлар кўриб чиқилди ва музокаралар олиб борилди.
Маълумот учун, “101 рейс” фильми реал воқеаларга асосланган бўлиб, 2001 йил 11 сентябрь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясига тегишли Boeing 757 самолёти Тошкентдан Нью-Йорк шаҳрига амалга оширган мураккаб парвози ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильмда Ўзбекистоннинг энг таниқли актёр ва актрисалари жамланган. Бош ролларни Ҳошим Арслонов, Умид Искандаров, Олег Галаҳов, Лола Элтоева, Хуршид Тўхтаев, Баҳора Арслонова, Фарҳод Абдуллаев ва Нигина Анорбоева ижро этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг