100 нафар пайвандчи “DUAL” таълим асосида ўқишни бошлади
Маълумки, 2024 йилнинг 2 октябрь куни “Қуюв-механика заводи” акциядорлик жамиятида Тошкент давлат транспорт университети филиали базасидаги Пайвандлашга ихтисослашган ўқув маркази очилган эди.
Марказ ривожланган хорижий мамлакатлар талаблари асосида юқори малакали, маҳоратли, пайвандлаш соҳасида профессионал мутахассисларни “dual” таълим тизимида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган. Марказ 2025 йил бошидан яна 100 нафар тингловчини қабул қилди.
Марказнинг асосий вазифаси замонавий талабларга мос юқори малакали пайвандлаш мутахассисларини тайёрлашда назарий ҳамда амалий машғулотларни самарали ташкил этишдан иборат. Илғор хорижий турдош, ихтисослаштирилган марказларнинг ўқув дастурлари асосида замонавий, потенциал иш берувчиларнинг талаб ва таклифлари бўйича махсус ўқув курсларнинг концепцияси ишлаб чиқилган.
Бу ерда бир вақтнинг ўзида 150 нафар тингловчи таҳсил олиш имкониятига эга. Таълим жараёнига Тошкент давлат транспорт университети махсус кафедраларидан ҳамда саноат корхоналаридан тажрибали, профессионал мутахассислар жалб этилган. Шунингдек, хорижий профессор-ўқитувчилар ҳам тингловчиларга касб сирларини ўргатишмоқда.
Назарий таълим жараёнини ташкил этиш учун 5 та замонавий ўқув аудиториялари, амалий машғулот учун 13 та пайвандлаш постидан иборат ўқув полигони ва замонавий жиҳозланган ахборот-ресурс маркази, кутубхона ҳамда профессор-ўқитувчилар хонаси мавжуд.
Тингловчилар турар жойи 73 та хонадан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида 150 нафар тингловчи жойлашиши учун мўлжалланган.
Ўқув жараёнининг давомийлиги – 12 ҳафта бўлиб, шундан 4 ҳафта назарий ҳамда 8 ҳафта амалий машғулотлардан ташкил топган.
Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга Тошкент давлат транспорт университети билан Гомель давлат техника университети ҳамкорликда МДҲ мамлакатларида тан олинадиган Халқаро сертификат тақдим этилади.
Сертификатга эга бўлган битирувчилар мамлакатимиз ҳамда хорижда профессионал мутахассис сифатида ишлаш имкониятига эга бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг