10-11 апрель кунлари Термизда Президент соврини учун кураш мусобақаси ўтказилади
Шу йил 10-11 апрель кунлари Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишлаб ўтказиладиган анъанавий ХV халқаро турнир бўлиб ўтади.
1993 йилдан буён ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган турнирда шу кунга қадар дунёнинг энг номдор полвонлари иштирок этишган.
Бу сафарги мусобақада ҳозирча 30га яқин давлатдан 50 нафардан ортиқ полвонлар иштирок этиш истагини билдиришган.
Халқаро турнирда эркаклар -60, -66, -73, -81, -90 кг., аёллар эса -48, -57, -63, -70, +70 кг. вазн тоифаларида ўзаро беллашади. Шунингдек, мусобақада мутлақ вазн тоифасида ҳам беллашувлар ташкил этилади.
Ал-Ҳаким Ат-Термизий Халқаро турнирининг умумий мукофот жамғармаси 100 минг долларини ташкил этиб, ҳар бир вазн тоифасида ғолибларга 3 000 АҚШ доллари, 2-ўринлар учун 2 000 АҚШ доллари ҳамда иккита 3-ўрин соҳиблари 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритишади.
Мутлақ вазнда ғолиб бўлган полвон Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 000 АҚШ долларига сазовор бўлади. 2-ўрин соҳиби 5 000 доллар, иккита 3-ўрин соҳиблари 3 500 доллардан, жами 22 000 доллар миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланишади. Мутлақ вазн тоифасидаги 4 нафар чорак финал омадсизларининг ҳар бирига эса 2 000 доллардан жами 8 000 доллар пул мукофоти таъсис этилган.
XV бор ташкил этилаётган ушбу мусобақа ҳам ҳар доимгидек қизиқарли, муросасиз ва кучли рақобат остида ўтишига шубҳа йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг