1 минг 976 туп дарахт тақдири нима бўлади?

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамкорлигида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди. Унда «4Р100 Мангузар–Жарқўрғон–Бандихон–Олтинсой–Денов» автомобиль йўлини реконструкция қилиш лойиҳасида қурилиш ишлари остида қолаётган дарахтларни кўчириш масаласи мутахассислар, фаоллар, нуронийлар, журналист ва блогерлар иштирокида муҳокама қилинди.
— Ушбу автомобиль йўлининг 128-174 километр қисмида 2024 йилнинг 25-26 ноябрь кунлари мутахассислар ўрганиш ишларини олиб боришди, — дейди муҳандис Ражаббой Маматмуродов. — Ўрганиш хулосасига кўра, лойиҳада 10 минг 567 туп дарахт қурилиш ишлари остида қолаётгани аниқланди. Лойиҳани қайта кўриб чиқиш орқали 8 минг 591 туп дарахт сақлаб қолинди. Ҳозирги пайтда 1 минг 976 туп дарахтни кўчиришга тўғри келмоқда.
Жамоатчилик эшитувида мутахассислар томонидан дарахтларни кўчириб ўтказишнинг энг мақбул ва самарали усуллари ҳамда тартиб-қоидалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
— Қурилиш ҳудудидаги дарахтлар шунчаки кесиб ташланмаяпти, — дейди меҳнат фахрийси Бердимурод Ҳайитов. — Йўл қурувчилари бир дарахт ўрнига ўнта, ҳатто юзта дарахт экиб беришни ўз зиммаларига олишяпти. Кенг жамоатчилик ушбу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди ва бу ишда уларга елкадош бўлади.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 4 апрелда қабул қилинган «Осиё тараққиёт банки иштирокида автомобиль йўлларини реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «4Р105 Дарбанд–Бойсун–Элбаён» автомобиль йўлининг 5-70 километр қисми ва «4Р100 Мангузар–Жарқўрғон–Бандихон–Олтинсой–Денов» автомобиль йўлининг 128-174 километр қисми реконструкция қилинаётир.
Лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишларини тендер савдоси ғолиби – Озарбайжоннинг «Lankaran Yol Tikinti» акциядорлик жамияти амалга оширмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг