1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?
Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг июнь ойи ҳолатига кўра 1 килограмм палов тайёрлаш учун зарур бўлган маҳсулотлар қийматини ҳудудлар кесимида ҳисоблаб чиқди.
Маълум бўлишича, бу миқдордаги паловни пиширишга энг кам харажат Қорақалпоғистонда (97 684 сўм), энг кўпи эса Тошкент шаҳрида (116 267 сўм) қилинади.
Қуйида мазкур нархлар ҳудудлар кесимида:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 97 684 сўм;
- Андижон вилояти – 104 449 сўм;
- Бухоро вилояти – 107 405 сўм;
- Жиззах вилояти – 108 900 сўм;
- Қашқадарё вилояти – 110 211 сўм;
- Навоий вилояти – 108 612 сўм;
- Наманган вилояти – 108 385 сўм;
- Самарқанд вилояти – 111 681 сўм;
- Сурхондарё вилояти – 109 678 сўм;
- Сирдарё вилояти – 104 623 сўм;
- Тошкент вилояти – 112 192 сўм;
- Фарғона вилояти – 114 390 сўм;
- Хоразм вилояти – 105 215 сўм;
- Тошкент шаҳри – 116 267 сўм.
Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар:
- кунгабоқар ёғи – 0,3 л;
- пиёз – 300 гр;
- мол гўшти – 700 гр;
- сабзи – 1 кг;
- гуруч – 1 кг;
- нўхат – 100 гр;
- зира – 10 гр;
- ош тузи – 20 гр.
Таъкидланишича, юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган 1 килограмм паловнинг нархига тўғри келмайди. Уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг