Жазирама ҳарорат туфайли Ҳиндистонда икки кун ичида 34 киши ҳаётдан кўз юмди

Иллюстратив фото
Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида сўнгги икки кун ичида минтақадаги ҳаддан ташқари иссиқ об-ҳаво туфайли камида 34 киши ҳаётдан кўз юмган.
“Уларнинг барчаси турли касалликлардан азият чеккан, ғайритабиий жазирама туфайли аҳволи ёмонлашди”, дейди Баллиа тумани бош шифокори Жаянт Кумар.
Марҳумларнинг барчаси 60 ёшдан ошган. Ўз навбатида, маҳаллий шифокорлар ушбу ёшдаги одамларга кундузи уйда қолишни маслаҳат беришди.
Ҳиндистон метеорология департаменти маълумотларига кўра, сўнгги кунларда Баллиа туманида максимал ҳарорат Цельсий бўйича 42,2 даражага етган. Бу меъёрдан 4,7 даражага юқори. Иссиқ тўлқин Уттар-Прадеш штати бўйлаб электр таъминотида узилишларга олиб келган. Бунинг натижасида санитария ва совитиш тизимлари ишламай қолган.
Штат ҳукумати электр таъминотини тўлиқ тиклашга ваъда бериб, аҳолини электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишга чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг