«Болаларим, энди ҳеч қачон уруш бўлмасин...»

09:36 07 Май 2022 Жамият
851 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Тўланбой ота Шокиров бир асрлик умр довонига яқинлашмоқда.

Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами арафасида файзли хонадон ҳар доимгидан гавжум бўлиб, уруш фахрийси меҳмонларга унутилмас хотираларидан сўзлаб беради.

Тумандаги 4-ИДУМ ва 19-умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг бу галги ташрифи Тўланбой ота Шокировни беҳад севинтирди.

— Болаларим, энди ҳеч қачон уруш бўлмасин! — дея отахон ўқувчи-ёшларни тинчликнинг қадрига етишга чорлади. — Умримизнинг навқирон йиллари уруш ва унинг асоратларини тугатиш даврига тўғри келди. Шукрки, бугунги дориламон кунлар шукуҳидан баҳраманд бўлиб яшаш умримизга умр қўшмоқда.

Президентимизнинг биз, уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги Фармонини телевизорда эшитиб, роса севиндим. Ҳамиша халқимизнинг, давлатимизнинг эътибор ва ғамхўрлиги оғушида умргузаронлик қилаётганимизга минг бора шукр айтаман.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер