Самарқандда жорий йилда 467 гектар боғ ва токзорлар бузилади
Фото: Халқ сўзи
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда мавжуд ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш, жаҳон талабларига мос экспортбоп маҳсулотлар етказиб бериш, айни жараёнда инновацион технологияларни, ривожланган давлатлар тажрибасини қўллаш республикамиз агросаноат тизими олдидаги долзарб вазифалардан саналади.
Шунга кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги тегишли қарори асосида тасдиқланган Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ жорий йилда Самарқанд вилоятида жами 467 гектар боғ ва токзорлар бузилиши режалаштирилди.
— Иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган ушбу боғ ва токзорларни бузиш йилнинг баҳор ва куз фаслларида амалга оширилади, — дейди “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси бош инспектори Хушнуд Нурбеков. — 2022 йилда вилоят бўйича жами 67 гектар, шундан Оқдарё туманида 11 гектар ва Самарқанд туманида 56 гектар токзорлар бузилади. 400 гектар майдондаги иқтисодий жиҳатдан самарасиз боғларнинг ҳам баҳридан кечишга тўғри келади. Шундан Жомбой туманида баҳор фаслида 20 гектар, кузда 75 гектар, Нуробод туманида баҳорда 100 гектар, Пастдарғом туманида куз фаслида 70,3 гектар ҳамда Самарқанд туманида баҳор фаслида 101 гектар боғлар бузилади.
Хўш, бузилган боғ ва токзорлар ўрнидаги ерлар тақдири нима бўлади?
Бу саволимизга жавобан суҳбатдошимиз, албатта, янги боғ ва токзорлар барпо этилишини таъкидлади.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг