Янги Ўзбекистон университетига имтиҳонлар сентябрнинг бошида ўтказилади

19:39 10 Август 2021 Жамият
3133 0

Аввалроқ, Янги Ўзбекистон университети талабаларига стипендия тўланмаслиги ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу университетга  кириш имтиҳонлари қачон бўлиб ўтиши ва ўқув жараёни қаерда бўлиши маълум бўлди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" мухбири Шаҳноза ТЎРАМУРОДОВА хабар берди.

Янги Ўзбекистон университетини ташкил этиш департаменти бошлиғи Самариддин Шамсиевнинг таъкидлашича, Янги Ўзбекистон университетига имтиҳонлар сентябрь ойининг бошида ўтказилади. Ўқув жараёни октябрь ойидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг биносида бошланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?