"Спарк"да "каскадёр"лик қилган йўловчи қиз қидирилмоқда. Ҳайдовчи эса жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқда «Каскадёр қизнинг романтик саёҳати — камерага тушиб қолибди-ку» сарлавҳаси остида тарқалган фотолавҳа юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.
"Ҳолат, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва ушбу автоулов аниқланди.
Ушбу ҳодиса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 26 июнь куни содир этилган бўлиб, ҳайдовчи салонидаги йўловчини хавфсизлигини таъминламаганлиги ва йўл ҳаракати қоидаларининг 11-бандида (ҳаракатланишни бошлашдан олдин йўловчилар транспорт воситасида жойларини эгаллаганлигига ишонч ҳосил қилиши ва йўловчиларни ҳаракатланаётган вақтда автомобиль салонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқланганлиги тўғрисида огоҳлантиришга мажбурлиги) кўрсатиб ўтилган талабларни бажармаганлиги учун ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 128(5) моддасига асосан (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши) маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан олиб борилган суриштирувлар жараёнида ҳайдовчи транспорт воситасидан тана қисмини чиқариб олган фуқарони танимаслигини айтиб ўтган.
Ҳозирда ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқарони аниқлаш ишлари олиб борилмоқда" дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг