Таълим сифатини оширишда маҳаллий вакиллик органлари иштироки муҳокама қилинди

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан «Таълим соҳасини ривожлантириш, унинг сифатини ошириш устидан самарали депутатлик назоратини амалга оширишда вакиллик органларининг роли» мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда қўмита аъзолари ва экспертлар, Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази ходимлари, маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари аъзолари, мактабгача ва мактаб таълими ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланишича, мамлакатда сўнгги йилларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколатлари кенгайтирилиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш каби масалаларда уларнинг фаол иштироки таъминланмоқда. Хусусан, маҳаллий ҳокимларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича ҳисоботлари ҳар чоракда халқ депутатлари Кенгашларида эшитилиши амалиёти жорий этилган.
Семинарда таълим сифати устидан самарали депутатлик назоратини амалга оширишда маҳаллий Кенгаш депутатлари эътибор қаратиши зарур бўлган асосий йўналишлар белгилаб берилди. Жумладан, таълим муассасаларидаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, моддий-техника базани мустаҳкамлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.
Шу билан бирга, сенаторлар маҳаллий Кенгаш депутатларига Сенатга келиб тушаётган фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонун лойиҳаларини муҳокама қилишда фаол иштирок этиш, амалий таклифлар тайёрлаш бўйича тавсиялар беришди.
Мазкур семинар таълим соҳасидаги муаммоларни ечишда ва унинг сифатини оширишда маҳаллий вакиллик органлари фаоллигини янада кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг