Оҳангаронда анъанавий «Илоқ» этнофестивали бўлиб ўтди
Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган Ўрғозсой кенгликларида анъанавий «Илоқ» этнографик фестивалининг еттинчи сони тантанали равишда ўтказилди.

Мазкур фестиваль қадимий Илоқ давлатининг тарихий мероси, маданияти ва урф-одатларини асраш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилиб, меҳмонларга бой дастур тақдим этилди. Фольклор ансамбллар чиқишлари, театр томошалари, концерт дастурлари, ҳунармандлар кўргазмалари ва спорт мусобақалари фестиваль иштирокчиларига ҳақиқий байрам кайфияти улашди.

«Илоқ» этнофестивали илк бор 2016 йилда Оҳангарон тумани Санам қишлоғида ўтказилган эди. Кейинги йилларда фестиваль Ўртачирчиқ тумани Улкантўйтепа қадимий шаҳар ҳудудида (2017), Оҳангарон тумани Шовғоз қишлоғида (2018), ва бир неча марта Ўрғоз қишлоғида (2019, 2022, 2023 йилларда) ўтказилди. 2025 йилдан бошлаб, мазкур фестиваль доимий равишда Ўрғоз қишлоғида ташкил этиладиган бўлди.

Фестиваль Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамоат фонди ташаббуси ва ғояси асосида ўтказилади. Фонднинг Тошкент вилояти муассасаси бу ташаббус атрофида вилоят ҳокимлиги, Оҳангарон тумани ҳокимлиги, вилоят маданият ва туризм бошқармалари, шунингдек, ZOOM – проект журнали каби кўплаб ҳамкорларни бирлаштирди.

Илоқ этнофестивали орқали нафақат қадимий тарих ва маданият қайта жонлантирилмоқда, балки Оҳангарон тумани ва Тошкент воҳасининг бой тарихий-экологик салоҳияти ҳам кенг намоён этилмоқда.



























Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг