Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади

13:23 17 Май 2021 Сиёсат
923 0

Бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг ўтказди. Унда жорий  ҳафтада давлатимиз раҳбари иштирок этадиган тадбирлар режаси ҳақида маълумот берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Хусусан, ушбу ҳафтада техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимини такомиллаштириш юзасидан тақдимот, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор ҳамда кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари Жаҳон банки президентининг Европа ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Анна Бердени қабул қилади.

Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари сифатида иштирок этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер