Наманган шаҳри ва яна 2 туманда 2 кун ичимлик суви таъминоти тўхтатилади
«Наманган сув таъминоти» МЧЖ ахборот хизмати Наманган шаҳри, Уйчи ва Наманган туманлари аҳолиси ҳамда корхона, ташкилот раҳбарларига огоҳлантириш билан чиқди.
Хабарга кўра, 2021 йил ёз мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида вилоят ҳокимлиги билан келишилган тадбирлар режасига мувофиқ Наманган шаҳри, Уйчи ва Наманган туманлари ҳудудларини ичимлик суви билан таъминловчи «Жийдакапа-Наманган» 1-2-3 магистраль сув қувурларида мавжуд носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2021 йил 9 март тунги 02:00 дан 11 март соат тунги 02:00 гача «Жийдакапа» иншоотидан ичимлик суви бериш тўхтатилади.
Носозликларни бартараф этиш жараёнида Наманган шаҳрининг «Жанубий айланма йўли», Бобуршоҳ, Марғилон ва уларга туташ кўчаларда, Янги қурилиш, Янги ҳаёт, Баркамол авлод, Яккатут, Обжувоз, Соҳибкор, Қадамжой, Лола маҳаллаларида, Уйчи кўчасидаги кўп қаватли уйларда, Уйчи туманининг Жийдакапа, Ўнхаят, Машад, Наманган туманининг Қурама, Эшобод, 1-2-Қумқўрғон, Неъматжон, Ғалча, Қўқонқишлоқ, Хонобод қишлоқларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
«Истеъмолчилардан аввалдан узр сўраган ҳолда ичимлик суви захирасини яратиб қўйишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг