Муқаддам Гулнора Каримовага тегишли бўлган​ “Сижжак” оромгоҳи хусусийлаштирилади

14:48 26 Июнь 2020 Жамият
2043 0

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Сижжак” мавзеси, Сарбоғ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Сижжак” дам олиш оромгоҳини оммавий савдолар орқали, шаффофлик принципи асосида сотади.

Агентлик тасарруфидаги мазкур мажмуанинг умумий ер майдони бино ва иншоатлари билан биргаликда 5,38 гектарни ташкил этади. Айни дамда хусусийлаштириш бўйича ташкилий ишлар амалга ошириляпти.

Эслатиб ўтамиз, оромгоҳ муқаддам Гулнора Каримовага тегишли бўлган. 2017 йилнинг 10 февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан “Сижжак” дам олиш оромгоҳи мусодара этилганди.​

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер