Қозоғистонлик 19 ёшли футболчи ўйин вақтида вафот этди

Видеодан кадр
Қозоғистон чемпионати биринчи лигаси вакили — «Хан-Тенгри» клуби ҳужумчиси Диас Тулеу вафот этди. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, кеча, 16 октябрь куни футболчи Қозоғистон биринчи лигасининг 25-турида «Хан-Тенгри» ва «Экибастуз» клублари ўртасидаги ўйинни асосий таркибда бошлаган. Бироқ баҳснинг 65-дақиқасида ўзини ёмон қилгани боис, майдондан замбилда олиб чиқилган.

Тиббиёт ходимлари зудлик билан футболчига ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилган. Бироқ шифокорларнинг барча уринишларига қарамай, Диас Тулеуни ҳаётга қайтариб бўлмаган.

«Қозоғистон футбол федерацияси «Хан-Тенгри» клуби ҳужумчиси Диас Тулеунинг вафоти ҳақидаги хабарни катта қайғу ва афсус билан қабул қилди.
Ёши нисбатан кичик бўлишига қарамасдан, Диас футболга бўлган юксак муҳаббати ва ўзига хос истеъдоди билан ажралиб турар эди. Унинг ҳаётдан бу қадар эрта кетиши — жамоаси, яқинлари ва бутун Қозоғистон футболи учун беқиёс йўқотишдир.
Қозоғистон футбол федерацияси марҳумнинг ота-онаси, қариндошлари ва барча яқинларига чин қалбдан таъзия билдириб, оғир дақиқаларда улар билан ҳамдард эканини изҳор этади», дейилади ҚФФ хабарида.
Қайд этилишича, Федерация бош котиби Давид Лория ҳамда профессионал клублар ўртасида мусобақалар ўтказиш дирекцияси раҳбари Баҳтижан Пазилхаир барча ҳолатни аниқлаш учун шошилинч равишда Олмаотага жўнаб кетган. Яқин вақт ичида тегишли идоралар билан ҳамкорликда расмий тергов ўтказиш учун махсус комиссия тузилади.
Маълумот учун, Диас Тулеу 2006 йилнинг 4 май санасида туғилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг