Жаҳон банки Ўзбекистон учун 800 миллион долларлик имтиёзли кредитлар ажратади

12:17 16 Октябр 2025 Иқтисодиёт
236 0

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон учун 800 миллион долларлик имтиёзли кредитлар ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақида Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилди.

«Ушбу молиялаштириш қашшоқликни янада камайтириш, иш ўринлари яратиш, хусусий сектор ўсишини рағбатлантириш ва стратегик иқтисодиёт тармоқларида рақобатни кучайтиришга қаратилган мамлакатнинг таркибий ислоҳотлари дастурини қўллаб-қувватлайди», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?