Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 48 жамоадан 28 таси маълум бўлди

15:05 15 Октябр 2025 Спорт
299 0

Иллюстратив фото

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 28 та терма жамоанинг номи маълум бўлди.

Кеча Африка саралаш босқичи якунланди ва нуфузли мусобақада ушбу қитъа шарафини ҳимоя қилувчи тўққиз терма жамоа аниқланди. Улар Сенегал, Кабо-Верде, Марокаш, Жазоир, Жанубий Африка Республикаси, Миср, Гана, Тунис ва Кот-дʼИвуар терма жамоалари бўлди. Улар орасида Кабо-Верде биринчи марта жаҳон чемпионатига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Осиё минтақасида Саудия Арабистони ва Қатар терма жамоалари ҳам жаҳон чемпионатида тўғридан-тўғри иштирок имкониятига эга бўлди. БАА ва Ироқ плей-оффда сўнгги йўлланма учун беллашади.

Олдироқ Жанубий Америка давлатларидан Аргентина, Бразилия, Эквадор, Уругвай, Колумбия ва Парагвай, Осиёдан Ўзбекистон, Австралия, Эрон, Япония, Жанубий Корея, Иордания, Океаниядан Янги Зеландия йўлланмаларга эга чиққанди. Европа минтақасидан эса Англия биринчи бўлиб бу ишни уддалади.

АҚШ, Мексика ва Канада мусобақа ташкилотчилари сифатида иштирокчилар сафидан жой олган.

Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июнь — 19 июль кунлари Шимолий Американинг уч давлати — АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Эътиборлиси, биринчи марта финал босқичида 48 та жамоа қатнашмоқда. Улар 12 гуруҳга бўлинган ҳолда совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Испаниянинг «Барселона» клубининг собиқ бош мураббийи Хави тезкор сўровномада 2026 йилги жаҳон чемпионатида Испанияни фаворит деб атади.

Унинг сўзларига кўра, турнирнинг энг яхши тўпурари ва энг қиммат футболчиси «Барселона»нинг 18 ёшли аъзоси Ламин Ямал бўлади. У, шунингдек, Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ярим финалгача етиб борган Марокашни турнир сюрпризи бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Испаниялик мутахассиснинг фикрича, энг яхши ёш ўйинчи «Барселона»нинг яна бир аъзоси Педри бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер