Ўқиш мақсадида хорижга бораётган ўзбекистонликлар сони камайди

10:29 15 Октябр 2025 Жамият
201 0

2025 йилнинг январь-август ойларида жами 20,7 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат қуйидагича тақсимланган:

  • Тожикистон – 5 270 нафар;
  • Россия – 4 649 нафар;
  • Қирғиз Р. – 3 064 нафар;
  • Корея – 2 309 нафар;
  • Туркия – 1 538 нафар;
  • Қозоғистон – 874 нафар;
  • Хитой – 797 нафар;
  • Буюк Британия – 567 нафар;
  • Германия – 285 нафар;
  • АҚШ – 256 нафар.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 5,1 минг нафарга ёки 24,6 фоизга камайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер