Самарқандда 165 миллион сўмлик «свет» ўғирлаган шахсларга жиноят иши очилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида «К.О.» МЧЖ масъул шахслари «Мирзо Улуғбек» МФЙ ҳудудидаги биносида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олгани фош қилинган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қонунбузилиш ҳолати натижасида давлат ва жамият манфаатларига 165,5 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг