Путин Курскда укрианларни мағлуб этишда кўрсатган ёрдами учун Ким Чен Инга миннатдорчилик билдирди

Архив фото
Россия президенти Владимир Путин Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) раиси Ким Чен Инга ушбу мамлакат ҳарбийларининг Курск вилоятида Украина Қуролли кучларини мағлуб этишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида чоп этилган баёнотда маълум бўлди.
«Биз шахсан давлат ишлари раиси ўртоқ Ким Чен Инга, КХДРнинг бутун раҳбарияти ва халқига самимий миннатдорчилик билдирамиз», — дейилади баёнотда.
Путин, шунингдек, Россия ва КХДР ўртасидаги дўстона муносабатлар барча йўналишларда муваффақиятли ривожланиб боришига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Марказий ҳарбий комиссияси Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги мағлубияти ҳақида гапирган эди. Марказий ҳарбий комиссияси операция давомида Ғарб давлатлари ва Киевнинг сиёсий ва ҳарбий саргузаштлари муваффақиятли бартараф этилганини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг