Наманганда 25 нафар болани олиб кетаётган «Damas» аниқланди

Наманган вилояти Косонсой туманида «Damas» 25 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 23 апрель куни Косонсой туманининг «Жар» маҳалласи ҳудудида қайд этилган. «Damas» автомобили тўхтатилиб текширилганда унда бир нафар аёл ва 25 нафар боғча боласи олиб кетилаётгани аниқланган.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у болаларни шу маҳалладаги хусусий боғчага олиб бораётган бўлган.
ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг