Россияда қизамиқнинг оммавий тарқалиш хавфи аниқланди

12:13 28 Апрель 2025 Дунё
80 0

Фото: Коммерсантъ

Санкт-Петербург давлат университети олимлари Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи аҳолисининг деярли учдан бир қисми қизамиқдан ҳимояланмаганлигини, яъни оммавий иммунитет даражаси эпидемиянинг олдини олиш учун етарли эмаслигини аниқлади.

Университетнинг биологлари ва шифокорлари 2012 йилдан 2023 йилгача минтақанинг ижтимоий фаол аҳолисидан олинган 28 мингдан ортиқ қон намуналарини таҳлил қилишди. Жами таҳлилларнинг 70 фоизида қизамиқ вирусига қарши ҳимоя даражаси мавжудлиги маълум бўлган. Бу оммавий барқарор иммунитет учун зарур бўлган 90-95 фоиз чегарадан паст.

Қизамиқ энг юқумли вируслардан бири ҳисобланади. Битта бемор 18 нафаргача одамни зарарлаши мумкин. Унга қарши вакцина самарали бўлсада, вақт ўтиши билан ҳимоя камайиши мумкин, айниқса болалигида эмланмаганлар.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, халқаро ҳаракатчанликнинг кучайиши фонида вазиятни кузатиш айниқса муҳим, чунки эпидемиологик вазият ноқулай мамлакатлардан вирусни олиб кириш хавфи мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?