11-синф ўқувчилари жанжали тан жароҳати билан якунланди

Тошкентда мактаб ўқувчилари жанжали тан жароҳати билан якунланди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳолат шу йилнинг 21 апрель куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мактабларнинг бирида содир бўлган. Унда 11-«В» синф ўқувчиси Р.С. ҳамда шу мактабнинг 11-«А» синф ўқувчиси А.И. жанжаллашиб кетганлиги натижасида, А.И. тенгдошига тан жароҳати етказган.
Ўқувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, у шифохонага ётқизилган. Шундан сўнг, ўқувчиларнинг ота-оналари мактабга чақиртирилиб, Шукур Бурхонов МФЙ профилактика инспектори улар билан тушунтириш ишларини ҳам олиб борган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг