Андижонда иккита юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

Видеодан кадр
Андижон вилояти Избоскан туманида юк машинаси бошқа бир юк машинасини уриб, ағдариб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат 19 апрель куни Избоскан тумани «Бештерак» МФЙ ҳудудидан ўтган Д-133 Куйганёр—Маданият автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган.
42 ёшли ҳайдовчи З.А. ўзининг «Howo» русумли юк автомашинасини бошқариш давомида, қувиб ўтиш қоидасини бузган. Оқибатда ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ГАЗ-53 юк автомашинасининг орқа чап қисмига бориб урилган.
Тўқнашув зарбидан ағдарилиб кетган ГАЗ-53 ҳайдовчиси олган тан жароҳати билан туман шифохонасига мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ички ишлар масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг