Жанубий Корея компанияси Фарғонада биоёқилғи ишлаб чиқариши кутилмоқда
Жанубий Корея компанияси Фарғона вилоятининг Фурқат туманида биоёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириши кутилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фурқат тумани ҳокимлиги ҳамда Жанубий Кореянинг Korea Investment & Securities (KIS) молиявий ташкилоти, Корея энергетика агентлиги таркибидаги Korea Institute for Climate Change (KICC) муассасаси ва Korea Western Power (KWP) компанияси ўртасида вилоятда биочиқиндилардан ёқилғи пеллетлари ҳамда биоэнергия ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
Келишувга кўра, биринчи босқичда 3 млн доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига Фурқат туманида дарахт чиқиндилари, ғўзапоя, қурилиш материалларига яроқсиз ҳар хил турдаги дарахт ва буталардан хом ашё сифатида фойдаланган ҳолда гранула шаклидаги ёқилғи пеллетлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Иккинчи босқичда биоёқилғидан фойдаланган ҳолда биоэнергия ишлаб чиқариш инвестицион лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рамзан Қодиров Алламжоновни ўлдирмоқчи бўлганмиди? Чеченистон раҳбари жавоб берди
- Ҳамон ёдимдасиз
- Тошкентда аралаш жанг санъати турлари (ММА) бўйича жаҳон чемпионати — Фоторепортаж
- Дониёлбий оталиқ ким эди?
- Бирма питони 35 килограммлик кийикни бутунлай ютиб юборди. АҚШ табиат «қўриқчилари» хавотирда (+видео)
- Дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг