ЖССТ қарийб 20 миллион инсоннинг умрига зомин бўлган "COVID-19" билан боғлиқ муҳим янгиликни эълон қилди

23:32 06 Май 2023 Дунё
957 0

Фото: Danish Siddiqui / Reuters

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус "COVID-19" вируси тарқалиши сабабли глобал соғлиқни сақлаш тизимида фавқулодда вазият тугатилганини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтидаги баёнотда айтилади.

ЖССТ раҳбарининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб камида 20 миллион киши коронавирус туфайли вафот этган. Шифокорлар, ҳукумат чоралари, шунингдек, жамоат хавфсизлиги учун шахсий қурбонлик қилишга қарор қилган одамлар пандемияни енгишга ёрдам берган.

"COVID-19" ҳозирда ҳам соғлиқни сақлаш муаммоси бўлиб, у энди халқаро аҳамиятга эга жамоат саломатлиги фавқулодда ҳолатини ташкил этмайди", дейилади ЖССТ баёнотида.

Шу йилнинг Март ойида Гебрейесус "СOVID-19" пандемияси 2023 йилда тугашига ва шу билан бирга халқаро фавқулодда ҳолат режими бекор қилинишига ишонч билдирган эди. Унинг таъкидлашича, ҳозир дунё бутун пандемия давридагидан анча яхши ҳолатда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?