ЖССТ: Эмланиш орқали антибиотиклар қўлланилишини 22 фоизга камайтириш мумкин

ЖССТ эълон қилган янги ҳисоботга кўра, 24 патогенга қарши эмланиш орқали дунё бўйича қўлланиладиган зарур антибиотиклар миқдорини 22 фоизга ёки суткасига 2,5 миллиард дозага камайтириши мумкин.
Бу дориларга чидамли микробларга қарши курашиш борасидаги глобал мақсадларга ҳам мос келади. Қолаверса, ана шу вакциналарнинг айримлари аллақачон яратилган, бироқ улардан тиббий амалиётда кам фойдаланилмоқда.
Қайд этилишича, дориларга чидамли инфекциялар йилига 5 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Келгуси 25 йил ичида худди шундай бактериялар туфайли 208 миллион одам ҳаётдан кўз юмиши прогноз қилиняпти.
Вакциналар бу рақамларни қисқартириш, ўз навбатида, антибиотиклар қўлланилишини камайтириш ва инфекциялар тарқалишини секинлаштириш имконини беради.
Бундан ташқари, дори-дармонларга чидамли патогенларни даволаш учун шифохона харажатлари йилига 730 миллиард долларга баҳоланади. Агар вакциналар барча қайд этилган касалликларга қарши қўлланилса, сарф этилаётган 30 фоиздан кўпроқ маблағ тежаб қолинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг