ЖССТ «COVID-19»га қарши вакциналар борасида жиддий баёнот билан чиқди

01:20 14 Июль 2021 Дунё
2237 0

Фото: AP

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фуқароларни «COVID-19»га қарши турли хил вакциналарни олиш борасида мустақил қарор қабул қилмасликка чақирди. 

Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган брифингда ЖССТ вакили Кристиан Линдмайер маълум қилди.

«Одамлар турли хил вакциналар билан эмланиши тўғрисида ўзлари қарор қабул қилишлари шарт эмас. Буни соғлиқни сақлаш органлари мавжуд маълумотларга асосланиб амалга ошириши мумкин», дейди у ЖССТ бош илмий ходими Сумя Сваминатаннинг фикрларини келтириб.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, турли вакциналарни аралаштириш ва бирлаштириш бўйича маълумотлар ҳозирда кутилмоқда ҳамда хавфсизлиги баҳоланмоқда.

Май ойида ЖССТ мутахассислари Американинг «Pfizer» ва «BioNTech» (АҚШ/Германия) компанияларининг вакцинаси бўйича ўзларининг вақтинчалик тавсияларини янгилашган. Унга кўра, «AstraZeneca» инглиз-швед компанияси препаратининг биринчи дозасидан кейин эмлашнинг иккинчи дозаси сифатида «Pfizer» ва «BioNTech» вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилган эди. Ушбу тавсия «AstraZeneca» вакцинасини етказиб бериш ёки бошқа сабабларга кўра иккинчи дозада олиш мумкин бўлмаган ҳолатларга тегишли бўлган.

Кристиан Линдмайерга кўра, ҳозир Оксфорд университетида «Pfizer» ва «BioNTech» ва «AstraZeneca» вакциналарини аралаш ишлатиш таъсири бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Яқинда ушбу жараёнга АҚШнинг «Moderna» вa «Novovax» компанияларининг вакциналари ҳам жалб этилган.

«Оксфорд университети томонидан ўтказилган синовларнинг дастлабки натижалари шуни кўрсатдики, «AstraZeneca» вакцинасини биринчи дозаси сифатида қабул қилиб, ундан кейин иккинчи доза сифатида «Pfizer» ва «BioNTech» препарати билан эмланганларда ҳар икки дозада ҳам «AstraZeneca» вакцинасини олганларга нисбатан иситма ва бошқа енгил ён таъсирлар кўпроқ кузатилган», дейди ЖССТ вакили.

Унинг сўзларига кўра, ушбу тадқиқотлар 50 ва ундан катта ёшдаги одамлар орасида ўтказилган. Ён таъсири одатда бир неча кун давом этган ва касалхонага ётқизиш талаб қилинмаган.

Аввалроқ, ЖССТ иммунизация департаменти бошлиғи О'Брайен ташкилот коронавирусга бир хил вакцинани билан эмлашни тавсия қилади. Чунки турли хил вакциналардан фойдаланиш таъсири ҳали ўрганилмаган. 

«Тадқиқотлар давом этмоқда ва яқин ойларда бу ҳақда маълумот олиш кутилмоқда», дейди у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер