ЖССТ «COVID-19» билан касалланишнинг кўпайиши эҳтимолини баҳолади

00:16 17 Июнь 2022 Дунё
503 0

Фото: Reuters

ЖССТнинг Россиядаги вакили Вуйновичнинг айтишича, 2022 йилда «COVID-19» билан касалланиш кўпайиши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Россиядаги вакили Мелита Вуйнович 2022 йилда «COVID-19» билан касалланиш кўпайишига ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди

«Кўп одамлар эмлаш ёки табиий равишда вирус билан учрашмаганлигини ҳисобга олсак, касалланишнинг маълум даражада ошишини кутиш мумкин», дейди у. Шу билан бирга, Вуйнович бу қачон содир бўлишини олдиндан айтиш жуда қийинлигини таъкидлади.

ЖССТ вакили, шунингдек, грипп эпидемиясининг кучлироқ намоён бўлиш эҳтимолини ҳам истисно қилмади. Локдаунлар ва бошқа коронавирус чекловлари ўрнатилганда, унинг сўзларига кўра, одамлар камроқ инфекцияларни бошдан кечиришган ва бошқа респиратор вируслар бостирилган. 

Унинг таъкидлашича, эндиликда ҳар икки вирусни ҳам кузатиб бориш ва аҳолининг заиф қатламларини, жумладан иммунитети паст ва 60 ёшдан ошган одамларни, шунингдек, болалар ва ҳомиладор аёлларни ҳимоя қилиш зарур.

Вуйнович тўпланган тажриба, дори-дармон ва вакциналар келажакда ушбу пандемияга қарши курашишда ёрдам беришини таъкидлади. Шу билан бирга, у дунё миллий соғлиқни сақлаш тизимларининг заиф томонларини кўрсатган. 

Аввалроқ, Вуйнович «COVID-19»га қарши Россиянинг «Спутник V" вакцинасини тан олиш жараёни тўхтамагани, ЖССТ Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан музокараларни давом эттираётганини айтган эди. «Биз Россия томонининг таклифларини кутмоқдамиз. Аммо жараён тўхтагани йўқ», дейди Вуйнович.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер