Жорий ўқув йили учун магистратурага қабул квотаси сони 16 933 та, 10031 нафар талабгор ҳужжат топширган

11:19 23 Август 2022 Жамият
934 0

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов 2022/2023 ўқув йилида магистратурага қабул жараёнлари натижалари бўйича маълумот берди.

Магистратурага қабул квотаси тўлмаган бўлсада, янги жорий қилинган тартибга кўра бу йилдан магистратурага қабул бир йилда 2 маротаба амалга оширилади, яъни январь ойига бўш ўринларга яна конкурс ташкил этилади.

Рўйхатдан ўтган 5219 та талабгорнинг 4582 таси хорижий тил сертификатига эга. 637 нафар талабгор эса, танловда иштирок этмайдиган турли имтиёзга эга бўлганлардир.

Шундан 296 таси давлат стипендианти, 159 таси кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёз соҳиби, 12 таси эса, кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиби саналишади. 170 таси эса, кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?