Жорий йилнинг 27 июль куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И расмий ташриф билан Тошкентга келди

09:21 28 Июль 2022 Сиёсат
298 0

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 27 июль куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И расмий ташриф билан Тошкентга келди, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Хитой делегациясини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов кутиб олди.

Ташриф дастурига биноан, Хитой ТИВ раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади, шунингдек, “ШҲТ оиласи” мамлакатлари делегацияларининг раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Эслатиб ўтамиз: 28-29 июль кунлари Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. 

«Халқ сўзи»,
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер