Жорий йилда 832 та таълим объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таълим ташкилотларида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича маълумот берди.
Унда айтилишича, жорий йилда тегишли дастурлар ҳамда халқаро маблағлар ҳисобидан умумий ҳисобда 832 та таълим ташкилоти объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Билдирилишича, ҳозирга қадар 493 та умумтаълим мактаби, 9 та ихтисослаштирилган мактаб ҳамда 330 та мактабгача таълим ташкилотида қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилган.
Хусусан, мактабларда 43 та янги қурилиш, 371 та реконструкция, 88 та мукаммал таъмирлаш, мактабгача таълим ташкилотларида 103 та янги қурилиш, 191 та реконструкция, 36 та мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилган.
Бунинг натижасида мактабларда қўшимча 141,5 мингта ўқув ўрни яратилиб, мавжуд 92,4 минг ўринли бинолар мукаммал таъмирдан чиқарилган. Мактабгача таълим ташкилотларида 17,4 мингта янги бола ўрни ташкил этилиб, 27,8 минг ўрин реконструкция қилинган ҳамда 6,5 минг ўринли бинолар таъмирланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг