Январь-март ойларида жами қиймати 2 млрд 448 млн доллар бўлган хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, прогноз кўрсаткичи 167 фоизга бажарилган
Фото: Иллюстратив фото
2022 йилнинг I чорагида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан геосиёсий вазият билан боғлиқ хатарлар юзасидан ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоизни, шундан ЯИМ таркибида саноат – 5,7 фоизни, хизматлар – 6,9 фоизни, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари 2,8 фоизни ташкил қилган.
Давлат бюджети даромадлари 41,9 трлн сўмга ижро этилиб, Давлат бюджетининг жами харажатлари 42,9 трлн сўмни ташкил қилган.
Ижтимоий соҳаларга йўналтирилган харажатлар 23,5 трлн сўмни ташкил этиб, амалга оширилган жами харажатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,4 фоизга ошган. Жорий йил январь-март ойларида жами қиймати 2 млрд 448 млн доллар бўлган хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, прогноз кўрсаткичи 167 фоизга бажарилган.
Бу ҳақида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида айтиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг