Жорий йил Тупроққалъа туманида 10 миллиард долларлик газ-кимё мажмуасини қуришнинг биринчи босқичи бошланади

13:34 02 Май 2025 Сиёсат
154 0

Хоразмда кимё саноати бўйича катта-катта лойиҳалар режа қилинган. Уларни амалга ошириш орқали тармоқ вилоятнинг «драйвери»га айлантирилади.

Шу йил Тупроққалъада 10 миллиард долларлик газ-кимё мажмуасини қуришнинг (МТО) 1-босқичи бошланади. Бунда йилига 2 миллион тонна 14 турдаги юқори қўшилган қийматли базавий полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, Ҳазораспдаги 10 гектарда кимё технопарки ташкил этилади, у ерда полимер маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича 100 миллион долларлик лойиҳалар бўлади.

Хоразмдаги 663 та қурилиш материаллари корхонаси ўтган йили 1,1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, вилоятнинг «драйвер» тармоқларидан бирига айланди.

Буни янада кўпайтириб, 100 миллион долларлик 40 та лойиҳани бошлаш, бу йил ишлаб чиқаришни 1,5 триллион сўмга етказиш вазифаси қўйилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?