Жонли ижро санъатини ривожига хизмат қилувчи қонун сенаторлар томонидан дастлабки тарзда муҳокама қилинди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Бугун, 9 январь куни Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жонли ижро санъатини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни муҳокама қилинди.

Мажлисда сенаторлар, вазирлик ва идоралар масъуллари, экспертлар, шунингдек, ҳудудлардан маҳаллий Кенгашларнинг Ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари комиссиялари ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этди.
Таъкидланганидек, мазкур Қонун билан Маданият вазирлигининг жонли ижро санъатини ривожлантириш, санъаткор, ижодкор ҳамда ижрочиларни қўллаб қувватлашга оид бир қатор ваколатлари белгиланмоқда.

Хусусан, Қонун билан тадбирлар ташкил этиш ва ўтказишда жонли ижро ёки фонограммадан фойдаланиш шакли ва даражасини аниқ белгилаш, ижрочилар томонидан фонограмма ва муаллифлик асарларидан фойдаланиш бўйича амалдаги қонунчиликка риоя этишларини мониторинг қилиш ҳамда миллий санъат ва маданият нуфузини оширишга хизмат қилаётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, фонограммадан фойдаланиш даражаси ҳақида ахборот бериш тартиби, концерт-томоша тадбирининг дастурида ижрочилар ва асар муаллифлари аниқ кўрсатилиши шарт эканлиги ҳамда концерт-томоша тадбири рекламасида фонограммадан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги ахборот умумий реклама майдонининг (сатҳининг) камида ўн фоизини ташкил этиши тўғрисидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, концерт-томоша тадбирларида мусиқали ва бошқа асарларни ижро этишда фонограммадан фойдаланиш даражасига қараб ижрочилар томонидан ижро қилиш усуллари белгиланмоқда.
Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш самарадорлигини оширишга, жонли ижро санъатини ривожлантиришга, истеъдодли ижрочиларни қўллаб-қувватлашга, жонли ижрони рағбатлантиришнинг янги механизмларини жорий этишга хизмат қилади.
Мажлис сўнггида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.







Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг