Жонатан Хеник АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тасдиқланди

Фото: Архив сурат
Жонатан Хеник амалдаги элчи, АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси лавозимида фаолиятини давом эттирадиган Дениел Розенблюм ўрнига келади.
Жонатан Ҳеник — АҚШ дипломатик хизматининг юқори лавозимли амалдори. Ўтган йилдан бери у Миллий мудофаа университети қошидаги Ахборот ва кибермакон коллежида АҚШ Давлат департаменти кафедраси мудири лавозимида ишлаб келган.
Илгари у Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бюросида Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари лавозимида ишлаб, Марказий Осиё давлатлари бўйича масъул бўлган. У рус, португал, турк ва озарбайжон тилларини билади.
Хеник «АҚШ манфаатларини илгари суриш ва Ўзбекистон билан стратегик шериклигимизни мустаҳкамлаш, икки томонлама хавфсизлик, халқлар ва иқтисодий алоқаларимизни мустаҳкамлаш ҳамда демократик қадриятларни илгари суриш»га интилишини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг