Жо Байден маъмурияти Исроилга сўнгги қуроллар пакетини етказиб беради

АҚШ Давлат департаменти Конгрессни Исроил билан қирувчи самолётлар ва ҳужум вертолётлари учун ўқ-дорилар, шунингдек, артиллерия снарядларини ўз ичига олган 8 миллиард долларлик қурол-яроғ бўйича келишувдан хабардор қилди.
“Axios” нашрининг ёзишича, бу президент Жо Байден маъмурияти Исроилга тақдим этган сўнгги қуроллар пакети бўлади. Ушбу битим узоқ муддатли келишувдир. Шу туфайли ўқ-дориларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш учун бир неча йил кетиши мумкин.
Оқ уй маъмурияти Исроил ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқига эга экани, бу борада АҚШ кўмак кўрсатишда давом этишини таъкидлаган.
Исроил ҲАМАС ҳаракати ҳужумига жавобан 2023 йил 7 октябрь куни Ғазо секторига бостириб кирганидан буён қирғинбаротда 45854 нафар фаластинлик, жумладан, 17818 нафар болалар ва 12287 нафар аёллар ҳалок бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг