Жиззахдаги боғчада болалар овқатдан заҳарланди. Икки бола ҳануз шифохонада қолмоқда
Болалар омбудсмани сўрови асосида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида қайд этилган болалар заҳарланиши ҳолати ўрганилган ва назоратга олинган. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 2 август куни Пахтакор туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган И.Ф. (қиз бола, 2020 йилда туғилган) ва С.Т. (қиз бола, 2019 йилда туғилган) лар тана ҳароратининг кўтарилиши сабабли ота-онаси туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва болалар овқатдан заҳарланиш ташхиси билан гумонланиб, юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича шу кунни ўзида ушбу нодавлат таълим ташкилотида тарбияланаётган қолган 14 нафар бола ҳам махсус кузатувига олинган ва зарур муолажалар олиб борилган. Шундан сўнг уларда соғлигидан шикоятлар аниқланмаганлиги туфайли уйларига жавоб берилган.
Маълум бўлишича, овқатдан заҳарланиш қайд этилган болаларнинг икки нафари ҳозир ҳам шифохонада даволанмоқда.
Омбудсманнинг билдиришича, эпидемиологик суриштирув давомида болаларга нонушта пайти берилган озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олинган. «Ҳозирда Пахтакор тумани прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Тайинланган тегишли экспертиза натижасидан келиб чиққан ҳолда прокуратура томонидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши ва қўшимча маълумот берилиши Болалар омбудсмани томонидан амалга оширилади.
Аввалроқ, қайси соҳада махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони энг кўп эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг