Жиззахда вояга етмаган қиз машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

12:08 13 Январь 2026 Жамият
226 0

Видеодан кадр

Жиззах шаҳрида вояга етмаган қиз (мактаб ўқувчиси) машина уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 2025 йилнинг 7 декабрь куни рўй берган. Оғир тан-жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган қиз орадан 13 кун ўтиб, 20 декабрда вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши натижасида содир этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қонунга мувофиқ тартибда ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?