Жиззахда «Маҳоратли ўқитувчи — миллат таянчи» шиори остида IV «Устозлар миллий форуми» ўтказилди

17:48 13 Август 2025 Жамият
263 0

Саид Донишев/«Халқ сўзи». Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги ихтисослаштирилган мактабда таълим тизими ходимлари учун муҳим воқеа — «Маҳоратли ўқитувчи — миллат таянчи» шиори остидаги IV «Устозлар миллий форуми» бўлиб ўтди.

Унда вилоятнинг барча шаҳар ҳамда туманларидан ташриф буюрган 220 нафардан зиёд энг илғор, ташаббускор, янгича фикрлайдиган тарбиячи, ўқитувчи ва педагоглар иштирок этди.

Форумда таълим мазмунини такомиллаштириш, янги ўқув режалари ва дастурларни амалиётга жорий этиш, замонавий педагогик технологиялар, илғор методикалар ҳамда тадқиқотга асосланган ўқитиш усуллари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар янги ўқув-методик мажмуалар билан ишлаш компетенцияларини ривожлантириш бўйича амалий машғулотларда қатнашдилар. Шунингдек, ўқувчиларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларига мослаштирилган дарслар тузиш, уларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича самарали усуллар билан танишишди.

Жиззах форумининг ўзига хос жиҳати — тадбирнинг нафақат умумий маърузалар билан, балки ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида шўбаларда амалий машғулотлар тарзида ўтказилганидир. Мактабгача таълим, бошланғич таълим, фан йўналишлари, шунингдек, дарсликлар ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларига қаратилган махсус сессиялар қатнашчиларнинг ўз йўналишига доир муаммо ва ечимларини ўринли муҳокама қилиш имконини берди.

Таълим соҳасидаги ислоҳотларни маҳаллий шароитга мослаштириш, илғор тажрибани амалиётга татбиқ этиш ва устозлар ўртасида самарали ҳамкорлик муҳитини яратиш — жиззахлик устозлар форумнинг бошқа вилоятларда ўтказилган тадбирлардан асосий фарқли жиҳати бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер