Жиззахда иккита: 4 ва 5 юлдузли меҳмонхона қурилади
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ ва «Асака» АТБнинг эркин туристик зона ҳудудида тадбиркорлик ва ишбилармонлик тадбирларини (MICE tourism) ўтказишга мўлжалланган конгресс-холл, рекреация ва дам олиш зоналаридан иборат бўлган иккита халқаро даражадаги 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар қуриш учун инвестиция киритади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.
Шунингдек, лойиҳада келтирилишича 2024 йил 1 январга қадар эркин туристик зона ҳудудида қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг