Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида аянчли ЙТҲ юз берди

08:35 04 Октябр 2024 Жамият
213 0

Фото: Сурхондарё вилояти ЙҲХБ

Жиззах вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бир нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, ҳодиса жорий йилнинг 2 октябрь куни М-39 автомобиль йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган қисмида рўй берган. 2001 йилда туғилган ҳайдовчи руль бошқаруви вақтида ухлаб қолиши туфайли Cobalt машинаси ўзидан олдинда кетаётган юк машинасининг ортидан бориб урилган.

Оқибатда 23 ёшли йигит (ҳайдовчи) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Машинада бўлган уч нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?