Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. У Нью-Йоркда ўқиган, Хитойда ишлаган
Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Нурматов Нодир Баҳодирович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Нодир Нурматов 1979 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий 2002 йилда АҚШ давлатидаги Нью-Йорк университетининг юридик мактаби, 2005 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (бакалавр) ва 2007 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар инвестициялар ва савдо вазирлигида олиб борган. Жумладан, 2016-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган.
2021 йилнинг 7 сентябрь санасидан бошлаб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-, 25-моддаларига асосан, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан бери Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Ахмедхаджаев Азим Исраилович Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари бўлганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг