Олий Мажлис Сенати Раиси Яккасарой туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инфратузилмани яхшилаш ишлари билан танишди
Жорий йилнинг 2 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳри Яккасарой туманига ташриф буюриб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш доирасида амалга оширилаётган ишлар, инфратузилма лойиҳалари ва аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишди.
Ишчи гуруҳ Шота Руставели кўчасини 24/7 режимида фаолият юритадиган савдо, кўнгилочар ва туризм кўчасига айлантириш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди. Ушбу кўча Пушкин хиёбонидан «Grand Mir Hotel» меҳмонхонасигача бўлган 1,8 км масофани қамраб олади. Ҳозирда кўчанинг икки томонида 162 та тадбиркор фаолият юритмоқда, шундан 16 та корхона тун-кун 24/7 режимида ишлайди. Лойиҳа натижасида 580 та янги иш ўрни яратилди, 9 та янги тадбиркорлик субъекти фаолият бошлади.
Кейинги манзилда – 144-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2024 йилда қурилиб фойдаланишга топширилган янги ўқув биноси ва таъмирлаш ишлари билан танишилди.
Мактаб 660 ўринга кенгайтирилиб, умумий ўқувчилар сони 1624 тага етди. Шу тариқа мактаб ўқувчилари учун қулай шароитлар яратилди ва бинодан фойдаланиш коэффициенти 1,9 дан 1,1 гача пасайтирилди.
Шунингдек, «Бўрижар» канали қирғоқларини бетонлаш, атрофини ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишилди. Шу билан бирга, ҳудудда аҳоли, айниқса, болалар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Канал бўйлаб муҳофаза панжаралари ўрнатиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.
Ўрганиш давомида 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида тумандаги барча таълим ва боғча муассасаларининг ҳолати бўйича тақдимот ўтказилди.
Шунингдек, айрим таълим ва спорт объектларини таъмирлаш, кўп қаватли уйлар том қисмини янгилаш учун зарур маблағ ажратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Мазкур таклифларни тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда кўриб чиқиш, дастурлар ижросини тизимли давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг