Жиззах ўзбек жанг санъати мусобақасига мезбонлик қилди

11:58 23 Сентябр 2024 Жамият
166 0

Саид ДОНИШЕВ/“Халқ сўзи”. Жиззахдаги “Jizzakh cyber arena” мажмуаси икки кун мобайнида миллий спорт турлари сирасига кирган ўзбек жанг санъати бўйича Республика кубоги баҳсларига мезбонлик қилди.

Беллашувларда мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан 800 нафардан зиёд спортчилар “Мерган чавандоз“, “Мерган спортчи“ ҳамда “Темурийлар беллашуви“ йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Жиззахлик Анвар Нуралиев, Муҳаммадали Умрқулов сингари тажрибали мураббийларнинг мусобақага ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрган шогирдлари умумжамоа ҳисобида бош соврин эгасига айланишди. Тошкент вилояти ҳамда пойтахтлик ўзбек жанг санъати усталари эса шоҳсупанинг иккинчи ва учинчи поғонасини банд этишди.

Энди маҳоратли спортчилардан таркиб топган терма жамоамиз аъзолари жорий йилнинг 2-4 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлигида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида ўтадиган жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер