Жиззах автомобилсозлик марказига айланмоқда

Жиззахда «ADM Jizzakh» енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи корхона янги биносининг очилиш маросими ва «Kia Sonet» автомобилининг тақдимоти ўтказилди.
Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими Э.Салиев Президентимиз эътибори туфайли Жиззахда машинасозлик соҳаси тобора ривож топиб бораётгани, хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали кейинги йилларда вилоятда машинасозлик соҳасида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
Таъкидланганидек, вилоятнинг Шароф Рашидов туманида жойлашган «ADM Jizzakh» корхонасида «KIA», «Chery» брендлари остида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Лойиҳани амалга оширишда 226 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, бугунги кунда 1 минг 300 нафар янги иш ўрини яратилди. Корхонада йилига 100 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқариш қуввати мавжуд бўлиб, келгусида иш ўринлари сони 3 минг нафарга етказилиши режалаштирилган.
Корхона юқори технологияларни жалб қилган ҳолда пайвандлаш, бўёқлаш ва йиғиш жараёнларини қамраб олувчи тўлиқ ишлаб чиқариш цикли асосида ишламоқда. Бу ерда ишлаб чиқариладиган автомобиллар сифатини янада ошириш мақсадида Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Хитой давлатларидан малакали мутахассислар жалб этилган. Бу борада хорижий ҳамкорлар билан жорий йилдан бошлаб дастлаб 50 нафар муҳандислар Жанубий Корея ҳамда Хитойдаги тадқиқот ҳамда лойиҳалаш марказларида малака оширишга юборилиши белгиланган.
Тадбир доирасида вилоят раҳбари Жанубий Кореядан келган тадбиркорлар билан манфаатли мулоқот ўтказди.
Саид ДОНИШEВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг